«Ювентус» Коло Муани трансфери бўйича келиша олмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ювентус» ва «Пари Сен-Жермен» ўртасида француз ҳужумчиси Рандаль Коло-Муанини трансфери бўйича олиб борилаётган музокаралар натижасиз якунланди.

Il Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, туринликлар парижликлар талаб қилаётган 55 миллион евро миқдорини тўлашга тайёр эмас. Шунингдек, клуб раҳбарияти бу шароитда марказий ҳужумчи учун бошқа номзод излашга қарор қилган.

Эндиликда «Ювентус» диққатини Лондонга қаратмоқда: клуб «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ришарлисонни сотиб олиш бўйича келишувга эришишга уринди. Турин жамоаси мутахассисларига кўра, бразилиялик форварднинг тажрибаси, жисмоний кучи ва бир нечта позицияда ўйнай олиш қобилияти Лучано Спаллетти жамоаси учун катта фойда келтириши мумкин.

29 ёшли Ришарлисон ўтган мавсумда «Тоттенҳэм» сафида 43 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Шунга қарамай, у Бразилия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати–2026 учун шакллантирилган рўйхатига киритилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!