Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Ювентус» «Ливерпул» юлдузига кўз тикди

«Ювентус» «Ливерпул» ҳимоячиси Вирджил ван Дейкни 2027 йилда эркин агент сифатида олиш учун «Милан» билан курашмоқда.

«Ливерпул» марказий ҳимоячиси Вирджил ван Дейк атрофида трансфер интригаси кучаймоқда. Аввалроқ «Милан» голландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқаяётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Россонери» уни эркин агент сифатида, шартномаси тугаганидан сўнг, 2027 йил ёзида олишни режалаштираётгани айтилган.

Бироқ вазиятга янги бурилиш кирди. Футбол инсайдери Экрем Конурнинг ёзишича, Рубен Аморим бошқараётган жамоа энди кучли рақобатга дуч келиши мумкин. Вирджил ван Дейкка энди «Ювентус» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби тажрибали марказий ҳимоячини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш бўйича таклиф тайёрлаётгани маълум қилинмоқда.

Вирджил ван Дейкнинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати ҳозирда 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ