"Ювентус" Опендани ижара асосида ўз сафига қўшиб олди

CHERY AUTO

"Ювентус" "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Лоис Опендaни ижара асосида ўз сафига қўшиб олди. Туринликлар трансфер учун 3,3 миллион евро тўлайди, шунингдек 800 минг евролик бонуслар ҳам кўзда тутилган.

Tecno

Маълум шартли спорт ютуқларига эришилса, "Ювентус" бельгиялик футболчини 40,6 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олади ва бу маблағ тўрт йил мобайнида тўлаб берилади.

25 ёшли Опенда ўтган мавсум Бундеслигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию