Асосий мазмунга ўтиш
«Ювентус» қишда аргентиналик футболчини сотиб олишга қарор қилди

«Ювентус» қишда аргентиналик футболчини сотиб олишга қарор қилди

  • 0
  • Футбол

Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Николас Тальяфико фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, айни пайтда «Лион» шарафини ҳимоя қилаётган футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Ювентус» жиддий қизиқмоқда. Хабарда айтилишича, «кекса синьора» Тальяфикони трансфер қилиш бўйича қишки трансфер ойнасида ҳаракат бошлашни режалаштирган.

34 ёшли қанот ҳимоячиси «Лион» таркибига 2022 йил ёзида қўшилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Мутахассислар Тальяфиконинг бозор қийматини тахминан 4 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Жорий мавсумда футболчи Франция чемпионатида ҳозирча атиги битта ўйинда майдонга тушган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ