"Ювентус" "Реал" футболчисини олишдан бош тортди

  • 18 сентябрь, 18:37
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Эндрикни "Ювентус"га ижарага бериш бўйича таклиф юборган.

Tecno

Таниқли инсайдер Маттео Моретто берган маълумотларга қараганда, "қироллик клуби" бразилиялик страйкер доимий ўйин амалиётига эга бўлишини истамоқда. Мадрид клуби форвардни Италиянинг "Ювентус" клубига таклиф қилди. Бироқ клуб ушбу таклифни қатъий тарзда рад этди. Футболчи ҳозирда сон қисмидан олинган жароҳати сабаб майдонга туша олмаяпти.

Маълумот учун, 19 ёшли футболчи ўтган мавсумда "қаймоқранглилар" сафида умумий 22 та ўйинда майдонга тушиб, битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!