"Ювентус" "Рома"ни ишончли тарзда мағлуб этди
"Ювентус" "Рома"ни қабул қилди.
Италия А Сериясининг 21-турида Туриннинг "Ювентус" ўз майдонида Римнинг "Рома" жамоасига қарши беллашув ўтказди.
Дастлабки бўлимда Роналду, Бентакур ва Бонуччи томонидан киритилган голлар ҳисобни йирик кўринишга келтирди ва иккинчи бўлимда римликлар бунга битта гол билан жавоб қайтаришди ҳолос.
Шу тариқа, учрашув 3:1 ҳисобида "Ювентус"нинг ғалабаси билан якунланди.
Изоҳлар (0)