“Ювентус” Шчеснининг “Барселона”га ўтишига тўсқинлик қиляпти
“Барселона” жароҳат олган Марк-Андре тер Штегеннинг ўрнига польшалик дарвозабон ойцех Шчеснини олиб келиш бўйича музокара ўтказмоқда.
Бироқ аниқланишича. 34 ёшли дарвозабон бир ой муқаддам “Ювентус” билан шартномани бекор қилган бўлса-да, Турин клуби олдида баъзи мажбуриятлари сақланиб қолган.
Хусусан, фаолиятини тугатганини эълон қилиган Войцех бошқа клуб билан муайян муддат ичида шартнома тузадиган бўлса, битимни ўз ташаббуси билан бекор қилгани боис, “Ювентус”га бадал пули тўлаши керак бўлади.
Журналист Тони Хуанмартининг ёзишича, тажрибали голкипер “Барселона” билан янги шартнома тузиши учун “Ювентус” билан ҳисоб-китобини тўғрилаб олиши талаб этилади.
Фикрлар