«Ювентус» собиқ «Барселона» дарвозабонини билан шартнома имзолаши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тажрибали бразилиялик дарвозабон Нето, «Барселона» ва Лондоннинг «Арсенал» жамоаларидаги ўйинлари билан яхши танилган футболчи, яна «Ювентус» сафида фаолиятини давом эттириши мумкин.

Tuttosport нашри маълумотича, ҳозирда эркин агент мақомига эга 37 ёшли Нето Туриннинг «Ювентус» клубига ўтиши эҳтимоли бор. Бу трансфер ойнаси ёпилганига қарамай амалга ошиши мумкин. Сабаби, «Ювентус» асосий дарвозабон Камиль Грабара олган жиддий жароҳатдан сўнг дарвозабон позициясини кучайтиришга мажбур бўлди. Грабарада тўр шаклидаги боғламалар узилиши аниқланган.

Қизиғи шундаки, Нето учун «Ювентус» бегона жамоа эмас. У 2015–2017 йиллар оралиғида ҳам туринликлар дарвозасини қўриқлаган.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали кипер ўз карьераси давомида «Ботафого», «Арсенал», «Барселона», «Борнмут», «Валенсия» ва бошқа клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!