“Ювентус” сўраган нарх “Челси”ни қўрқитиб юборди

Италиялик журналист Фабрицио Романо “Челси” мутасаддилари “Ювентус” марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигт учун курашдан чиққанини маълум қилди.

Томас Тухель ҳозирги ҳимоячилардан бир нечтаси мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкинлигини инобатга олиб, нидерландиялик футболчига қизиқиш билдираётган эди. Бироқ, Турин клуби хўжайинлари Маттейсни 120 миллион еврога баҳолагани лондонликларга маъқул келмади.

Манбаларнинг маълум қилишича, “аристократлар” Маттейс де Лигтга бўлган қизиқишидан воз кечган ва эътиборини арзонроқ нархдаги ҳимоячиларга қаратадиган бўлди.

22 ёшли де Лигт жорий мавсумда А Серияда ўнта ўйинда ҳаракат қилиб, битта тўп киритишни ҳам уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!