“Ювентус” таркибни тубдан ўзгартиради. Нишонда ўнта футболчи

“Ювентус” раҳбарияти таркибини ёшартиришга қарор қилди. Tuttosport нашри тарқатан маълумотга кўра, туринликлар ўнта футболчини таклиф қилмоқчи. Уларнинг аксарияти истеъдодли ёш ўйинчилардир.

Турин суперклуби ҳужумда рангбарангликни ошириш учун “Сассуоло”дан Доменико Берарди ва “Шахтёр Донецк”нинг ҳужумкор футболчиси Георгий Судоковни рўйхатга киритди.

Асосий ўзгаришлар ярим ҳимоя чизиғида бўлиши кутиляпти. Майдон марказидаги позицияларга “Ницца”дан 22 ёшли Кефрен Тюрам, “Боруссия Мёнхенгладбах”дан 22 ёшли Ману Коне, “Удинезе”дан 21 ёшли Лазар Самаржич, “Антверпен”дан 18 яшар Артур Вермеерен ва “Страсбур”дан 19 ёшли Ҳабиб Диарра, “Лион”дан 18 ёшли Муҳаммад Диавара ҳамда 20 ёшли Райар Шерки олиб келинади.

Улар қаторига “Тоттенхэм”дан тажрибали ўйинчиси Пьер-Эмиль Хёйбьергни қўшиб олиш режаси ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!