"Ювентус" Тюрамни сотиб олмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби "Ницца" ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам трансфери устида ишламоқда.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, Адриен Рабьо клубда қолиш ёки қолмаслигидан қатъий назар туринликлар ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи. Жамоа "Ницца" билан шартнома борасида музокара олиб боряпти. 

"Кекса-сеньора" футболчининг шартномаси 2025 йилда тугашини ҳисобга олиб, Тюрамни 15 ёки 18 миллион еврога сотиб олишни кўзламоқда. 

Кефрен якунига етган мавсум Лига1 да 27 та ўйинда майдонга тушди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!