«Ювентус» янги ҳужумчи топди
«Ювентус» қишки трансферда марказий ҳужумчи олишни режалаштириб, асосий номзод сифатида Серлот ва Балогунни кўриб чиқмоқда
Туриннинг «Ювентус» жамоаси қишки трансфер ойнасиданоқ ҳужум чизиғини янги нападающий билан кучайтиришни режалаштирмоқда.
«Қариа синьора» раҳбарияти олдида икки асосий номзод бор. Клуб бу футболчилар бўйича музокараларни яна ўтган ёздаёқ бошлаб юборган. Гап мадридлик «Атлетико» таркибида тўп суришга улгурган норвегиялик форвард Александр Серлот ҳамда АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогун ҳақида кетмоқда. Балогун ҳозир Франция чемпионатида «Монако» шарафини ҳимоя қилмоқда.
«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллеттининг фикрича, жамоа ҳужумда барқарор ўйин кўрсатиши учун қишки трансфер даврида классик марказий нападающийни олиш шарт. Мураббий айнан шу позицияда рақобатни кучайтиришни клубнинг асосий вазифаларидан бири сифатида кўрмоқда.

Изоҳлар (0)