"Ювентус"га "Атлетико"нинг собиқ ҳужумчиси керак

"Ювентус" клуби "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Рауль Хименесни ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, туринликлар 29 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Аммо, улар бу борада "Манчестер Юнайтед", "Атлетико" ва "Ливерпуль" каби жамоалар билан рақобат олиб боришига тўғри келади.

Хименес жорий мавсум "Вулверхэмптон" сафида 44 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 22 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган. У бундан аввал "Америка", "Атлетико" ва "Бенфика"да тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!