"Ювентус"нинг асосий футболчиларидан бири 3 та ўйинга дисквалификация қилинди
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур дисквалификация сабаб 3 та ўйинда жамоасига ёрдам беролмайди.
ANSA нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли уругвайлик футболчи "Лацио"га (1:3) қарши бўлиб ўтган Италия Суперкубоги беллашувида ҳакам томонидан майдондан четлатилган. Бунинг учун у 1 та ўйин ўтказиб юборади. Бироқ, майдондан чиқиб кетиш жараёнида ёрдамчи ҳакамни ҳақорат қилгани учун Бентанкур яна 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.
Шу тариқа у "Кальяри", "Рома" ва "Парма"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Бентанткур жорий мавсум “Ювентус” сафида А Серияда 13 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар