З9 ёшли бразилиялик Хабиб Нурмагомедовни жангга чорлади

Бразилиялик Леонардо Сантос россиялик Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг ўтказмоқчи. 39 ёшли жангчи ММА да 21 та жанг ўтказган, шулардан 17 тасида ғалаба қозонган, 3 бора мағлубият ва  1 марта дуранг қайд этган.

"Хабиб билан жанг қиламан деб даъво қилаётган жангчилар бир вақтлар менга ютқазган эдилар. Менда Нурмагомедовга мураккаблик туғдирадиган маълум бир кўникмалар мавжуд. Дана Уайт, менга бу жангни беринг “, - деб ёзди Сантос ўз twitter саҳифасига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!