Закканьи: "Мен учун такрорланмас оқшом бўлди"
Италия терма жамоаси вингери Маттиа Закканьи "Евро-2024" учинчи туридан ўрин олган Хорватияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ажойиб ўйин кўрсатди, бу оқшом бир умр ёдимда қолади. Иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олиш биз учун жуда муҳим эди. Биз турнирда қолиш учун боримизча ҳаракат қилдик ва иккинчи таймда бунга мос ўйнадик. Биз бу дурангга лойиқмиз. Албатта, натижани қўлга киритишимизда мураббийнинг ўрни катта, муҳим ўзгаришлар ўйин тақдирини ҳал қилди.
Италиянинг турнирда сақлаб қоладиган голни киритганимдан хурсандман. Гол урилган вазиятда дастлаб, сезмай қолдим. Калафиори менга узатма амалга оширди ва ҳаммаси тез суръатда ривожланиб кетди. Дель Пьеро эса менинг кумирим. Германияга келишимдан олдин Коверсианода гаплашгандик", - деди Закканьи.
Маълумот ўрнида, Италия "Евро-2024" учинчи турида Хорватия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва "B" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўл олди.
Фикрлар