Зарруҳ Адашев яна жангга қайтмоқда. Унинг рақиби ва жанг санаси маълум!

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Зарруҳ Адашев икки йиллик танафффусдан сўнг яна катта спортга қайтяпти. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, UFCдан кетганидан сўнг юртдошимиз маълум бир вақт соғлиғини тиклаш билан банд бўлди ва яна жанг қиладиган бўлди. Бу сафар Адашев Glory kickboxing лигасида ўз омадини синаб кўради. Маълумки, ҳамюртимиз ушбу промоушенда ўз жангларини ўтказганди. Эндиликда Адашев ўз омадини яна кикбоксингда синаб кўришга қарор қилган. Юртдошимизнинг жанг санаси ва рақиби ҳам маълум бўлиб улгурган. Жанг 4 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида "Медисон Сквер Гарден" аренасида АҚШ вакили Омар Аҳмедга қарши бўлиб ўтади. 

Албатта, юртдошимизга ушбу жангда омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!