Зарруҳ Адашевнинг 6 декабрдаги жанги нега бўлмайди?
Хабарингиз бор, “Bellator”да ўз жангларини ўтказадиган юртдошимиз Зарруҳ Адашев 6 декабрь куни АҚШдаги машҳур “Madison Square Garden” аренасида “Combat at the Garden” турнири доирасида ўзи эгалик қилиб турган, 61.235 кг қадар бўлган вазн тоифасидаги ISKA (International sport kickboxing association) чемпионлик камари ҳимояси учун, мезбон Девисга қарши жанг қилиши керак эди.
Афсуски, ушбу жангга тиббиёт ходимлари томонидан рухсат берилмади. Яъни ҳамюртимизнинг жароҳати тўла тузалмаганлигини эътироф этишди. Маълумки, жорий йилнинг октябрь ойида Bellator 232 турнирида Зарруҳ океан орти вакили Тевин Дайсни техник нокаутга учратиш баробарида ўзи ҳам бироз жароҳат орттириб олганди.
Маълумот учун, Зарруҳ Адашев Bellator промоушени таркибида эркин агент мақомида фаолият юритади.
Фикрлар