Захирадаги футболчилардан фойдаланиш борасида Хавидан мастер-класс!

"Барселона" 2019 йилдан кейин илк бор Чемпионлар лигаси чорак финалида ғалаба қозонди. Учрашувда дастлаб ҳисобни очишга муваффақ бўлган каталонияликлар иккинчи тайм бошида икки марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Бунга эса Хави жавоб қайтара олди. 

61-дақиқада испаниялик мутахассис Педрини майдонга туширишга қарор қилди ва орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас ярим ҳимоячи ажойиб узатмаси билан Рафиньянинг иккинчи голига ассист амалга оширди. 21 ёшли хавбек эндигина жароҳатдан қайтди. 

75-дақиқада Андреас Кристенсен Френки де Йонгнинг ўрнига майдонга тушди. Ҳимоячи тўпга биринчи тегинишининг ўзидаёқ боши билан дарвозани ишғол қилди. Шу билан бирга, битта сариқ карточка ҳам олди. Энди у жавоб ўйинини ўтказиб юборади. 

Эслатиб ўтамиз, иккинчи учрашув 17 апрель куни "Барселона" майдонида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!