
Зеедорф: "Охирги "Олтин тўп" Винисиусники бўлиши керак эди"
Голландиялик футболчи Кларенс Зеедорф "Реал" вингери Винисиус Жуниорни 2024 йилги "Олтин тўп"га муносиб деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги овоз бериш натижаларига кўра, "Манчестер Сити" хавбеки Родри биринчи ўринни эгаллаб, "Реал"нинг бразилиялик юлдузи Винисиус Жуниорни ортда қолдирган эди.
– Охирги "Олтин тўп" Родрига берилгани сизга маъқулми? Янги тенденция – эндиликда тўпурар эмас, хавбекларга ҳам эътибор қаратиляптими?
– Бу ерда муаммо ҳужумчиларга берилади, деб ўйламайман. Менимча, Вини охирги "Олтин тўп"га муносиб эди. Агар овоз бериш менга боғлиқ бўлганда, уни танлардим.
– Родри ҳам албатта лойиқ эди. У жуда зўр мавсум ўтказди. Лекин менимча, Вини бундан ҳам ортиқча нарса қилди. Албатта, бу менинг шахсий фикрим, – дея қўшимча қилди Зеедорф.
Фикрлар