"Зенит" собиқ бош мураббийи Чилини бошқармоқчи
А Серия бир қатор клублари ва "Зенит"нинг собиқ бош мураббийи Лучано Спалетти Чили терма жамоасини бошқариши мумкин.
Al Aire Libre нашри хабар қилишича, Спалетти ушбу терма жамоада ишлашга қизиқиш билдирмоқда. Тез орада, Чилининг амалдаги мураббийи Рейнальдо Руэда ишдан бўшатилиши кутиляпти.
Италиялик мутахассис испан тилини билмаслиги ва ўта юқори маош талаб қилиши мумкинлиги вазиятни қийинлаштиради.
61 ёшли мураббийнинг сўнгги жамоаси "Интер" бўлган ва у 2019 йилнинг май ойида ўз лавозимидан озод этилганди.
Фикрлар