Зидан Франциянинг муаммоларини тушунтирди
Жамоа гол уришга қийналяпти
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа нега кам гол утаётгани ҳақида фикр билдирди.
Жума куни французлар Миллатлар лигаси доирасида ўз майдонида Италияга қарши баҳс олиб бориб, дуранг қайд этди (1:1). Янги бош мураббий қўл остида ўтказилган уч учрашувда «уч ранглилар» жами учта гол уришга эришди. Ҳужумдаги футболчилар салоҳиятини инобатга олганда, бу кўрсаткич анча кам деб баҳоланмоқда.
– Франция терма жамоаси еттинчи ўйиндирки, биринчи бўлимда гол урмаяпти. Муаммо нимада?
– Бугун биз бўш зоналардан унумли фойдалана олмадик, рақиб жарима майдони яқинида етарлича хавф туғдира олмадик. Танаффусдан сўнг эса босимни оширдик, ҳужумда анча фаол ўйнадик. Шу боис натижа янада хафсалани пир қилади, – деди Зидан.
– Уч ўйинда учта гол. Бу имкониятлардан фойдалана олмаслик билан боғлиқми?
– Италияга қарши баҳсда етарлича голли вазият яратдик, аммо Доннарумма жуда ишончли ўйнади, – дея Зидан сўзларини келтиради L'Equipe нашри.
Душанба куни Франция терма жамоаси ўз майдонида Бельгияни қабул қилади.
Изоҳлар (0)