Зидан “Манчестер Юнайтед”да янги эрани бошлаб беради

Foot Mercato  нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” акцияларини қўлга киритган сэр Жим Рэтклифф бош мураббийни ўзгартирмоқчи.

Миллиардерга тегишли INEOS компанияси клубнинг спорт бўлимини ўз назоратига олади. Улар Эрик тен Хаг ўрнига Зинедин Зиданни олиб келишни режалаштирмоқжа.

INEOS  раҳбарияти “Манчестер Юнайтед”ни яна футбол чўққисига олиб чиқмоқчи. Ушбу компания бош директори Жан-Клод Блан  Зинедин Зиданнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Бу мутахассис илгари ПСЖда ишлаган ва ўшанда франциялик машҳур мураббийни ПСЖга олиб келишга ҳаракат қилган эди.

Зинедин Зидан 2021 йили “Реал”ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди. У узоқ муддат Франция терма жамоаси бош мураббийлигини кутди. Бироқ Лоран Блан миллий терма жамоани муваффақиятли бошқариб келаётгани боис, Зиданнинг режаси амалга ошмай келяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!