Зидан Мбаппе билан можаро ҳақида гапирди
Бу хабарлар жуда афсусланарли
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан ўртасида можаро борлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Аввалроқ Мбаппе миллий жамоа машғулотлари вақтида жароҳат олгани маълум қилинганди. ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, у Мадридга қайтишни истаган, аммо Зидан унинг қайтишига йўл қўймагани айтилган.
«Менинг Килиан Мбаппе билан муносабатларим ёмон деган гаплар? Буни умуман тушунмайман, бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунинг учун ҳам бу баҳсга киришиш ниятим йўқ.
Бизда у билан оддий ишчи муносабатлар — мураббий ва футболчи сифатидаги алоқа бор, холос. Ҳаммаси жуда яхши кетяпти. Одамларга истаганини гапиришни ман қила олмайман. Лекин бу айтилган гаплар мутлақ ахмоқона. Бу хабарлар жуда афсусланарли ва анча безовта қилади», — деди Зидан.

Изоҳлар (0)