Зидан
Ads

Франциялик мутахассис "қироллик клуби" билан  2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. У сўнгги вақтлардаги қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилган Сантьяго Соларининг ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли Зидан 2016-2018 йилларда ҳам "Реал" устозлик қилган ва бу давр мобайнида қаторасига уч бор ЕЧЛда ғолиб чиққан ҳамда икки мартадан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги  ЖЧда зафар қучган. Бундан ташқари бир мартадан Ла Лига ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.