Зидан “Реал”ни қабул қиладими? Фабрицио Романо масалага ойдинлик киритди

  • 14 Dec 09:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал”да юзага келган вазият жамоани ёзда қабул қилиб олган Хаби Алонсонинг истеъфога чиқарилиши билан якунланиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар кўп тарқатиляпти.

Tecno

Шу билан бирга испан мураббийининг ўрнини ким эгаллаши ҳам муҳокама қилиняпти. Вариантлар орасида “Реал” бошқарувини учинчи маротаба Зинедин Зиданга топшириш масаласи ҳам бор.

Франциялик мураббий қўл остида мадридликлар кетма-кет уч маротаба Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва бунақаси ҳали мусобақа тарихида умуман кузатилмаган эди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Зидан масаласига ойдинлик киритди. Унинг ҳозир клуб франциялик мутахассис билан уни қайтариш бўйича музокара олиб бормаяпти.

Илгари Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар орасида Юрген Клопп ҳам тилга олинган эди.

Алонсо жамоага июнь ойида, тўрт йил давомида ишлаган Карло Анчелотти ўрнига келиб, бошқарувни қабул қилиб олганди.

Comments

You must be logged in to commet!