Зидан топ-клуб бош мураббийлигига асосий номзод. Бу “Реал” эмас
Франциялик мутахассис Зинедин Зидан топ-клуб бош мураббийи лавозимига асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Гап Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳақида эмас.
Европа оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи лавозимига Зинедин Зиданни тайинлаш вариантини кўриб чиқмоқда.
Англия клуби раҳбарлари бу лавозим учун номзодлар рўйхатини ҳам тузиб бўлган. Зидандан ташқари, унга Эрик тен Хаг, Гарет Саутгейт, Лиам Росеньор, Фрэнк Лэмпард ва Брендан Рожерс каби тажрибали мутахассислар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания матбуоти Зинедин Зидан “Реал” Хаби Алонсони ишдан бўшатилган тақдирда учинчи бор “Реал” бош мураббийига айланиши мумкинлигини ёзган эди.
“Челси”га келадиган бўлсак, ҳозирча жамоа бош мураббийи лавозимини Энцо Мареска эгаллаб турибди, бироқ барча воқеалар унинг истеъфосига олиб келиши кутилмоқда. Манбаларга кўра, италиялик мутахассиснинг ўзи ҳам раҳбарият билан юзага келган таранг муносабатлар ортидан жойини бўшатишга тайёр.



Фикрлар