Зиданни ҳайратга солган футболчи ким?
Жаҳон футболининг тирик афсонасига айланган Зинедин Зидан футболчилик фаолияти даврида бразилиялик тўпурар Роналдо билан ўйнаган даврларни эсга олди.
Унинг сўзларига кўра, Роналдо ҳақиқий феномен бўлган ва бу фикр фақат унга тегишли эмас, унинг бу мақомини бугун ҳам ҳамма эътироф этади.
Зидан Роналдони чинакам ноёб футболчи, деб атади ва “Реал” сафида у билан елкама-елка ўйнаш шарафига эга бўлганини таъкидлади. Унинг айтишича, Роналдо ўз лақабини тўлиқ оқлаган.
Зидан Роналдо барча зарур сифатларга эга бўлганини, шу билан бирга жуда ёрқин ва ҳаётсевар шахс бўлганини қайд этди. Роналдо билан дўстлашиш истаги унда табиий равишда пайдо бўлган.
Зинединни энг кўп ҳайратга солган вазиятлар Роналдонинг машғулотлардаги ҳаракатлари бўлган. Айрим пайтларда жамоадошлар унинг ҳаракатларини кузатиш учун тўхтаб қолишарди.
Роналдо икки марта “Олтин тўп” соҳиби бўлган. У ушбу мукофотни 1997 ва 2002 йилларда қўлга киритган.
Фикрлар