Златан Европа чемпионати тарихига кирди

Златан Ибрагимович Евро саралаш босқичи тарихидаги энг кекса футболчига айланди.

Швециялик ҳужумчи 41 ёшу 172 кунлик бўлганида, Бельгияга (0:3) қарши "Евро-2024" саралаш ўйинининг 73-дақиқасида майдонга тушди.

Златангача 1983 йилда Швецияга қарши 41 ёшу 3 ойлик ўйнаган Италия терма жамоаси дарвозабони Дино Зофф мазкур турнир саралаши тарихидаги энг кекса футболчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" клуби футболчиси Швеция терма жамоаси сафида 122 та ўйин ўтказган ва 62 та гол урган ва жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!