Златаннинг янги жамоаси маълум

Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович фаолиятини ўз ватанида давом эттириши кутиляпти. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 38 ёшли швециялик футболчи “Хаммарбю”га кўчиб ўтади. Айтиш лозимки, Златан ушбу клубнинг акциядорларидан бири ҳисобланади. Ушбу трансфер А Серияда мавсум якунлангач, амалга оширилиши мумкин.

Январь ойида “Милан”га келган Ибрагимович ўтган давр ичида Италия чемпионатида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)