Зўр ўйинчи экан! "Арсенал" Мадрид клуби билан бразилиялик футболчини талашяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилиялик ҳимоячи Уэсли Франса икки йирик европалик клуб диққат марказида қолмоқда. Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, 22 ёшли фланг ҳимоячисини Лондоннинг «Арсенал» ва Мадриднинг «Атлетико» жамоалари жиддий кузатмоқда.

Ушбу клублар скаутлари футболчини «Рома»нинг Чемпионлар лигаси умумий босқичи биринчи туридаги учрашуви пайтида баҳолаган. Рим жамоаси Туркиянинг «Фенербахче» клубига қарши ўйинда майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Маълумот учун, 23 ёшли ҳимоячи ўтган йил ёзидан бери «Рома» шарафини ҳимоя қилмоқда. Бразилиялик футболчи италиялик клуб билан 2030 йил июн ойи охиригача амал қиладиган шартнома билан боғланган. 

Transfermarkt портали Уэсли Франсанинг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!