Зўравон Алвесдан ҳамма юз ўгирмоқда...
Дани Алвеснинг ноқонуний ҳаракатлари нафақат унинг ҳаётини барбод қилди, балки одамларнинг ундан юз ўгиришига ҳам сабаб бўлмоқда.
Кечагина унинг ўйинидан завқ олиб, уни кўкларга кўтарган ватандошлари эндиликда ундан нафратланишмоқда ва буни очиқчасига билдришмоқда. Жумладан, дунёнинг энг кўп совриндор футболчиси туғилиб ўсган Хуазейро шаҳрида унинг шарафига ўрнатилган ҳайкал бузиб ташланади.
Хабар қилинишича, Алвеснинг ҳайкали сўнгги ўн беш ой ичида икки марта ҳужумга учради ва энди маҳаллий ҳокимият ҳайкални бутунлай олиб ташлашга қарор чиқарди. Ушбу фармон ўттиз кун ичида амалга оширилиши керак.
Бундан ташқари “Баия” клубининг ўзи ҳам Алвесни жамоанинг фахрий футболчилари сафидан чиқариб, "деалвесизация"га ҳисса қўшган.
Дани Алвес 2006-2022 йилларда Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. У фаолияти давомида “Баия”, “Севилья”, “Барселона”, “Ювентус”, ПСЖ, “Сан-Паулу” ва “УНАМ Пумас” клубларида ўйнаган.
Фикрлар