
Зўрлари бор: Гвардиола янги дарвозабон танлади
“Манчестер Сити” дарвозабон масаласини ҳал қилишига тўғри келади. Жамоанинг асосий голкипери Эдерсон анчадан “шаҳарликлар” сафини тарк этмоқчи.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Хосеп Гвардиола икки дарвозабон – Эдерсон ва Штефан Ортегадан қай бири кетишидан қатъи назар, уларнинг ўрнини боса оладиган посбон топиб қўйди.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” икки мавсумдан бери “Бёрнли” шарафини ҳимоя қилаётган клуб тарбияланувчиси Жеймс Траффордни ортга қайтаришни мақсад қилган.
“Манчестер Сити” мутасаддилари 22 ёшли голкипер трансфери бўйича “Бёрнли” билан музокара қилмоқда. Манчестерликларда бу футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор.
2023 йилгача “шаҳарликлар” тизимида маҳорат оширган Траффорд “Бёрнли” билан 2027 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга. Transfermarkt портали иқтидорли дарвозабонни 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар