Зубайра Тухугов: "Жангларни соғиндим"

  • 18.09.2025 11:57
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

UFC cобиқ жангчиси Зубайра Тухугов 3 октябрь куни Артём Лобовга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди.

"Мен шунчаки жанг қилмоқчи эдим. Жангларни соғиндим. PFL дан рақиб сўрагандим. Улар менга Артём Лобовни таклиф қилишди ва мен рози бўлдим", - деди россиялик.

Эслатиб ўтамиз, Зубайра ўзининг сўнгги бор 2023 йил 12 февраль куни "UFC 284" турнирида октагонга кўтарилиб, бразилиялик Элвис Бренердан ҳакамларнинг қарорига кўра мағлуб бўлганди. Унинг рекордида 20 ғалаба, 6 мағлубият ва 1 дуранг мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!