Моуриньо: Шу икки футболчини “Реал”дан йўқотинг!

  • 15.08.2026 06:54
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансфер ойнасида Ферлан Менди ва Рауль Асенсиони сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Diario AS маълум қилди.

Хабарга кўра, мадридликлар Менди билан футболчининг кўп жароҳат олиши сабабли хайрлашишга қарор қилган. Асенсио эса, жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью режаларига кирмайди.

Аммо манбага кўра, “Реал” ҳозирча бу футболчилар учун янги клуб топиш борасида сезиларли натижага эришмаган.

“Реал” Испания Ла Лигасининг янги мавсумини 22 август куни “Эспаньол”га қарши сафар учрашуви билан бошлайди.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!