O‘zbekiston - Eron: Matnli translyatsiya
Vaziyatlardan onlayn xabardor bo‘lish uchun sahifani yangilash kifoya!
Ayni damda "JCh-2026" saralashining uchinchi bosqich 3-tur doirasidigi O‘zbekiston - Eron bahsi bo‘lib o‘tmoqda. Mazkur o‘yindan matnli translyatsiyani saytimiz orqali kuzatib borishingiz mumkin.
- 90

Учрашув якунланди. Жамоалар кучи тенг келди
- 90+7

Ашурматов ҳам сариқ карточка билан жазоланди
- 90+3
Ҳакам ВАР кузатувидан сўнг пенальтини бекор қилди
- 90+1

Афсуски, дарвозамиз томон пенальти белгиланди
- 90

Учрашувнинг иккинчи бўлимига 8 дақиқа вақт қўшиб берилди
- 77

Эронда кетма-кет икки ўзгариш.
Майдонни тарк этганлар:
Азмун ва Жахонбаҳш
Майдонга тушганлар:
Голизаде ва Моганлу - 71

Форсларда ҳам ўзгариш. Гаддос (14) ўрнига Норафкан (21) туширилди
- 70

Терма жамоамиз таркибида ўзгариш. Файзуллаев (22) ўрнига Ўрунов (11) ўйинни давом эттиради
- 68
Ҳамюртларимиз томонидан иккинчи бўлимда ҳозиргача 3 та голли вазият яратилди. Уларни голга айлантириш учун бироз аниқлик етишмаяпти
- 66

Рақиб футболчиси Гуддус қўпол ўйини учун сариқ карточка билан жазоланди
- 64
Футболчиларимиз иккинчи бўлимда тўп назоратини ўз қўлига олди. 54% - 46%
- 63
Футболчиларимиз голга жуда яқинлашмоқда
- 62
Машарипов ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ, унга бироз аниқлик етишмади
- 61
Файзуллаевдан жуда хавфли, бироқ, ноаниқ зарба
- 54

Рақибларимиз таркибида ўзгариш. 8-рақамда ҳаракат қилган Мохебби ўрнига майдонга Гайеди тушди
- 55

Эрон футболчиси Ҳардани қизил карточка билан жазоланди. Рақибларимиз баҳсни ўн киши бўлиб давом эттиради
- 52
Вакилларимиз иккинчи бўлимнияхши бошлади
- 48
Зарбалар сони бўйича ортда бормоқдамиз: 3 - 6
- 45

Терма жамоамиз таркибида ўзгариш: Сайфиев ўрнига Алижонов ўйинни давом эттиради
- 45

Ҳакам иккинчи бўлимга старт берди
- 45+4

Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган вақт ўз ниҳоясига етди. Биринчи бўлим якунланди
- 45+2
Биринчи бўлимда футболчиларимиз қўпол ўйин кўрсатишди.
Фоллар: 10-2Сариқ карточкалар: 2-0
- 45

Биринчи бўлимга тўрт дақиқа вақт қўшиб берилди
- 39
"Flashscore" маълумотларига кўра ҳозирда Алиқулов (7.2 балл) ва Ҳусанов (7.2 балл) юқори баҳоланмоқда
- 36
Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида футболчиларимиз хавфли вазиятлар яратишни бошлади
- 30

Ҳамробеков ҳам сариқ карточка билан жазоланди
- 24
Ашурматовда барчаси жойида. У баҳсни давом эттира олади
- 20

Учрашувдаги дастлабки сариқ карточка ҳимоячимиз Сайфиевга кўрсатилди
- 20
Голли вазиятлар бўйича ҳам форслар олдинда бўлиб турибди: 1 - 3
- 19
Файзуллаев ҳимояга ҳам қайтиб, шерикларига ёрдам бермоқда
- 18
Тўп назорати ҳозирча рақибларимиз қўлида: 36% - 64%
- 15
Рақибларимиз фойдасига жарима тўпи белгиланди
- 13

Футболчиларимиз ўйиндаги дастлабки бурчак тўпини ишлаб олди. Бироқ, ҳамюртларимиз вазиятдан унумли фойдалана олмади
- 11
Файзуллаевдан ажойиб узатма. Аммо, Шомуродов тўпга етиб бора олмади
- 10
Рақиб жарима майдончиси ичида Машариповга қарши қўполлик ишлатилди. Бироқ, ҳакам бу вазият пенальти учун етарли эмас деб баҳолади
- 9
Файзуллаев ажойиб дрибблинглари билан рақиб футболчиларининг орасидан осон ўтиб кетмоқда
- 7
Дастлабки дақиқалардаги назорат рақибларимизда бўлиб турибди
- 5
Ҳусанов ўз ишини ажойиб бажармоқда
- 3
Ўйиндаги илк қоидабузарлик ҳамюртларимизга ёзилди
- 1

Учрашувга старт берилди.
Izohlar (0)