Ҳусановнинг ҳиссаси бор! Гвардиола нега клубдан кетмаслигини айтди

  • 20 декабря, 11:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”ни 2016 йилдан бери бошқариб келаётган Хосеп Гвардиоланинг клубдаги келажаги кейинги пайтда жуда кўп муҳокама қилинмоқда. Гарчи ҳозиргача билдирилган тахминлар ва қилинган таҳлилларнинг бирортаси ўзини оқламаган бўлса-да, Британия матбуоти испаниялик мутахассисни кетиши ва унинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида кўп ёзади.

Tecno

Хусусан, кейинги бу борадаги сўнгги маълумотлар Хосеп Гвардиоланинг келаси ёз клубни тарк этиши ва бош мураббийлик курсисини айни пайтда “Челси”ни бошқараётган Энцо Мареска эгаллаши ҳақида бўлди.

Табиийки бу гаплар Пепнинг қулоғига ҳам етиб борди. Бу мавсум жамоа иштирок этаётган барча турнирларда шогирдларини бош соврин учун курашишини таъминлаб келаётган Гвардиола ўзи ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Охирги уч-тўрт йилда кетишим ҳақидаги саволларни жуда кўп беришади. Этами, кечми, балки 75-76 ёшимдадир, барибир “Манчестер Сити”дан кетаман. Бу масала нега кўтарилаётгани моҳиятиния жуда яхши тушуниб турибман, лекин менинг шартнома бўйича клубда 18 ой вақтим бор ва мен бундан жуда хурсандман.

Ҳар мавсум кетишим ҳақидаги саволларнинг кўтарилиши мени қониқтиради ҳам. Нима содир бўлиши керак бўлса, охирида шу нарса юз беради. Клуб ҳамма нарсага тайёр туриши керак. Аммо ҳозир бу масала муҳокама қилинаётгани йўқ. Менинг шартномам ярим йил бўладими ёки 10 йилга чўзиладими футбол тез ўзгараётганини инобатга олиш керак.

Мени янги ходимлар ва янги ўйинчилар илҳомлантиради, улар менга иштиёқ бағишлайди. Агар мен бир хил одамлар билан ўн йил ишласам, улардан зериккан бўлардим. Бу муддат ичида улар мендан қанчаар тўйиб кетишини эса, сиз тасаввур қилолмайсиз.

Таркибимизга Абдуқодир Ҳусанов, Витор Рейс, Клаудио Эчеверри, Умар Мармуш, Райан Айт-Нури, Нико Гонсалес ва бошқа янги иқтидорлар қўшилди. Мен уларнинг мослашишига, жамоага киришиб кетишига, янада кучлироқ футболчи бўлишига ёрдам беришим кераклигини ҳис қиламан.

Биз илгари амалга оширган ишларимиздан бошқачароқ ишлаяпмиз. Агар шу пайтгача тактикамиз ва таркибимиз ўзгармай, бир хил турганида мен нима бўлса ҳам бу жамоада ўн йил ушланиб қолмас эдим, - деди Хосеп Гвардиола.

54 ёшли мутахассис мураббийлик фаолиятини “Барселона”да бошлаган. 2008-2012 йиллар давомида каталонияликлар билан бирга бир неча бор Испания чемпионлиги, кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Европа Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида икки мартадан ғолиб чиққан.

Кейин Германия гранди “Бавария”ни қабул қилиб олиб, уч йил давомида мюнхенликларни уч карра Бундеслига чемпиони, мамлакат кубоги ва  Суперкубоги эгасига айлантирди. Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиқди.

2016 йили “Манчестер Сити”га келган Хосеп Гвардиоланинг натижалари эса, “шаҳарликлар”нинг бир асрдан ошган тарихида энг самарали давр бўлди. Ҳозирча, Пепнинг бу жамоада қўлга киритган совринлари умумий ҳисобда 18 тани ташкил қилади. “Манчестер Сити” унинг бошқарувида клублар миқёсидаги барча нуфузли турнирларда бош соврин соҳибига айланган.

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ланс”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтишда ҳиссаси катта бўлган Хосеп Гвардиоланинг  клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом эттириши белгиланган.

Жойини Нуньешдан қайтиб олган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ўзбекистон жаҳон чемпионатида қаергача етиб боради?

Гвардиола Ҳусановни танқид қилган мураббийни “разбор”га чақирди

Ҳусановнинг энг кучли тўрт жиҳати айтилди

Экспертлар қўпол ўйнаган Ҳусановнинг ҳаракатларини қандай баҳолади?

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию