Гвардиола Ҳусановни танқид қилган мураббийни “разбор”га чақирди

  • 19 декабрь, 17:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия лигаси кубогининг чорак финалида “Манчестер Сити”  футболчилари “Брентфорд”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош соврин учун юришни давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Ушбу баҳснинг 16-дақиқасида рўй берган ҳолат ҳамон муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Натан Аке хатосидан фойдаланган рақиб футболчиси Кевин Шаде ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Ҳакам бу вазиятда ўзбек футболчисига огоҳлантириш берди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида Ҳусанов аъло даражада ўйнаб, рақибнинг дарвозага йўл топишига ва хавф солишига йўл қўймади. Баҳсдан кейин “Брентфорд” бош мураббийи Кит Эндрюс бош ҳакам Ҳусанов билан боғлиқ вазиятда қизил карточка кўрсатиши кераклигини ва Абдуқодирнинг майдонда қолиши натижага таъсир ўтказганини таъкидлади.

Бу масала Буюк Британия оммавий ахборот воситаларида кенг резонанс келтириб чиқарди. Кит Эндрюснинг кескин баёноти “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиолани ҳам бефарқ қолдирмади.

-  “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Брентфорд” устози Кит Эндрюсга клубнинг машғулотлар базасига келиб, баҳсли вазият ва ҳакам қарори юзасидан “бир финжон қаҳва” устида гаплашиб олишни таклиф қилди.

“Манчестер Сити”нинг Карабао кубоги ярим финалига чиқиши жамоанинг ўсиб бораётган ишончи ва ҳужумкор ўйини самараси бўлди. Гвардиола шогирдлари ички чемпионатда ва  Европа мусобақаларида кўрсатган таъсирли ўйинларидан кейин навбатдаги муваффақиятни ривожлантира олди.

Гарчи Райан Шерки ҳал қилувчи индивидуал ҳаракати билан ҳисобни очган бўлса-да, учрашув тақдири биринчи бўлим бошидаги кескин эпизод билан боғлиқ бўлди. Айнан шу ҳолат “Брентфорд” норозилигига сабаб бўлди. Бу босқичда VAR тизими ишламагани сабабли, майдондаги ҳакамнинг Абдуқодир Ҳусанов бўйича қабул қилган қарори катта баҳсларга сабаб бўлди.

“Брентфорд”нинг ранжиши янада кучайди, чунки жамоа ўйинни жуда яхши бошлаган эди. “Сити” эса ташаббусни қўлга олишдан олдин анча қийналди ва тизимли ҳаракат қилишига тўғри келди. Бу эса сўнгги ўйинларда ҳам қайта-қайта учраётган муаммо бўлиб, Пеп Гвардиола ва унинг мураббийлар штаби бунга аввалги учрашувларда омма олдида эътибор қаратган эди.

“Этихад” стадионида “Брентфорд”нинг 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган ва Англия лигаси кубогидан чиқиб кетганидан кейин Кит Эндрюс журналистлар билан суҳбатда биринчи таймда Ҳусановга қизил карточка берилмаганига алоҳида тўхталиб ўтди.

“Ўйин бошида бир нечта муҳим вазиятлар бўлди, бу аниқ. Лекин уларнинг ичида, эҳтимол, айнан мана шу ҳолат энг муҳими эди. Ҳа, ўйиннинг 15-16-дақиқасидаги вазият энг муҳим лаҳза бўлди, тўғрими?...

Мен ҳар доим расмий шахсларни ҳимоя қилишга тайёрман, бу рост. Мураббийлик фаолиятим давомида мени бу масалада ҳеч қачон тортишмаганман, чунки ҳакамлик бу жуда қийин иш.

Лекин бу гал ҳакамлар хато қилишди, деб ҳисоблайман. Вазият дарвозадан жуда узоқ жойда рўй бергани ҳақидаги изоҳ такрорий лавҳани кўрганимдан кейин, менга унчалик ёқмади. Чунки футболчимиз дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб кетган эди”, - деди Кит Эндрюс.

Кит Эндрюснинг ушбу фикрлари Пеп Гвардиолага етказилганида, “Манчестер Сити” бош мураббийи шундай жавоб қайтарди:

“Ҳа, яхши. Уни машғулотлар базасида қаҳвага таклиф қиламан, шу ерда бу масалани муҳокама қилиб оламиз”, - деди Гвардиола.

MailSport нашри журналисти Жек Гоганнинг ўйиндан кейинги ҳисоботида айтилишича, “Брентфорд” жамоаси шанба куни куни “Вулверхэмптон” билан рақиб майдонда бўладиган учрашувга “Манчестер Сити” машғулотлар базасида тайёрланиши режалаштирилган экан.

“Манчестер Сити”нинг бутун эътибори эса, “Ньюкасл Юнайтед”га қарши икки ўйиндан иборат ярим финал баҳсига қаратилган. Шу билан бирга, барча мусобақаларда суръатни сақлаб қолиш ҳам муҳим, чунки таркиб чуқурлиги, интизом ва ўйинни бошқариш Пеп Гвардиола жамоасининг ривожланишини белгилаб бермоқда, - деб ёзди cityxtra.co.uk сайти экспертди Фредди Пай.  

Ҳусановнинг энг кучли тўрт жиҳати айтилди

Шок: Ҳусановни ҳайдаш керак!
Экспертлар қўпол ўйнаган Ҳусановнинг ҳаракатларини қандай баҳолади?

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!