Экспертлар қўпол ўйнаган Ҳусановнинг ҳаракатларини қандай баҳолади?
“Манчестер Сити” жамоаси Англия лига кубогининг чорак финалида “Брентфорд” футболчиларини қабул қилиб, Райан Шерки ва Савионинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Хосеп Гвардиола бу гал захирада қолиб кетаётган ўйинчиларга имкон берди. Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди. Легионеримиз 16-дақиқада рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантириш олди.
Нуфузли манба – cityxtra.co.uk сайти экспертлари “Манчестер Сити” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.
Жеймс Траффорд — 6,5
Барча жиҳатдан ишончли ўйин. Унинг паслари бутун учрашув давомида аъло даражада бўлди, дарвоза томон йўлланган учта зарбани муносиб қайтарди. “Манчестер Сити” сафидаги энг хотиржам ўйинларидан бири.
Рико Льюис — 6,5
Ёрқин ўйин кўрсатмади, аммо ундан талаб этилган барча вазифаларни бажарди. Никонинг юкини енгиллатиб, одатда Матеуш Нуньешдан кўрадиганимиздан кўра марказга яқинроқ ҳаракат қилди. Ўйин охирида чап қанотда ва ҳатто юқорироқ позицияда ўйнади. Алоҳида ажралиб турмади, аммо барқарор ўйин намойиш этди.
Абдуқодир Ҳусанов — 7
Асосий таркибга қайтгач, ўйин бошида бироз ишончсиз ҳаракат қилди, аммо иккинчи таймда устун ўйин билан буни тўлиқ қоплади. Учрашув бошидаги жуда қўпол подкатдан кейин майдондан ҳайдалиб кетмагани унинг омади бўлди.
Натан Аке — 6
Абдуқодир Ҳусановнинг сариқ карточка олишига олиб келган тўп йўқотилишини олдини олиш учун, эҳтимол, кўпроқ ҳаракат қилиш керак эди. Шундан кейин деярли хатоларга йўл қўймади.
Нико О’Рейли — 7
20 ёшли футболчидан яна бир ажойиб ўйин. Айрим пайтларда ҳимоянинг ҳар икки қанотида ҳам самарали ҳаракат қилди. Тор ҳудудларда жуда таъсирли ўйнади: 66 дақиқа ичида майдондаги энг кўп тўп тегизишлар унга тўғри келди, бу эса унинг жамоа учун қанчалик муҳим эканини яна бир бор кўрсатади.
Нико Гонсалес — 7
Одатдагидек, жамоа устунлигини таъминлаган асосий фигура бўлди. 66-дақиқада алмаштирилди, аммо “Кристал Пэлас”га қарши аввалги ўйинга нисбатан анча серғайрат кўринди. 66 дақиқа ичида у 56 та пас бериб, майдондаги барча футболчилардан кўп узатма амалга оширди.
Тижани Рейндерс — 6,5
Голландиялик футболчи “Манчестер Сити” либосида анча ишончли ўйнади ва жамоанинг устун ўйинида голли пас билан ажралиб турди. Бошланишдаги секин ўйин умумий баҳони бироз пасайтирди, аммо ўйин давомида у ўзини тобора ишончлироқ ҳис қилди.
Райан Шерки — 8
Ёзги трансфердан яна бир мукаммал ўйин. Унинг деярли ҳар бир финти ва ҳаракати муваффақиятли чиқди, “Брентфорд” ҳимоясига доимий хавф солиб турди. Барча муҳим ҳужумлар айнан Шерки орқали ўтди. У урган гол эса шунчаки ажойиб эди.
Савиньо — 7,5
Бразилиялик футболчининг бу мавсумдаги энг яхши ўйини. У бутун ўйин давомида деярли хато қилмади. Энг кўп зарба берган (4) ва энг кўп дриблингни якунлаган (7) футболчи бўлди. Гол уришида омад ёрдам берган бўлиши мумкин, аммо бу унинг ўзига бўлган ишончини сезиларли ошириши кутилмоқда.
Мукаса — 5,5
Ҳужум чизиғидаги алмашинувни ёмон уддаламади, аммо ўйинга жиддий таъсир кўрсата олмади. Бу унинг фақат учинчи расмий ўйини эканини ҳисобга олсак, табиий ҳол. У қанотларда ҳам, марказда ҳам ўйнади, бироқ ўзини кўрсатиш учун имкониятлар кўп бўлмади.
Оскар Бобб — 5
Фақат 17 дақиқа ўйнади ва жароҳат сабаб алмаштирилди. Ўйин бошида тўпни кўпчиликка қараганда яхшироқ назорат қилди. 13-дақиқада жарима майдонидаги чиройли ёриб киришидан сўнг гол ура олмагани омадсизлик бўлиши мумкин.
Фил Фоден — 6,5
Фоденнинг жуда юқори стандартларини ҳисобга олганда, бу ўйин алоҳида ажралиб турмади. Бироқ у ҳамма каби ўз вазифасини бажарди. Бир-икки яхши имкониятдан гол ура олмагани кўпроқ дарвозабоннинг яхши ўйини билан боғлиқ.
Матеуш Нуньеш — 6
Майдонга тушгач, ўйинни яхши бошқарди ва ундан кутилаётган барча вазифаларни бажарди.
Бернарду Силва — 6
Матеуш Нуньеш каби, ўйиннинг сўнгги 25 дақиқасини капитан сифатида биз одатланган даражада ўтказди.
Йошко Гвардиол — 6
Ҳимояда ишончли ҳаракат қилди, деярли ишсиз қолди. Чап қанотда Нико О’Рейлини муаммосиз алмаштириб, ҳимоя чизиғига зарур энергия қўшди.
Энди “Манчестер Сити” мусобақанинг ярим финалида “Ньюкасл”га қарши баҳс олиб боради.
Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!



Фикрлар