Ўзбек футболчиси Лондоннинг энг қадимий клуби билан шартнома тузди

CHERY AUTO

Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия чемпионатида иштирок этаётган ягона ўзбек футболчиси ҳисобланади.

Tecno

21 ёшли ҳимоячи мамлакатнинг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Манчестер Сити”да дунёдаги энг мураккаб ва нуфузли турнир – Англия Премьер-лигасида ўйнаётгани учун ҳар доим мухлису мутахассислар эътиборида.

Футболга ихтисослашган манбалар ўзбекистонлик яна бир футболчи  Англия клуби билан расмий шартнома имзолагани ҳақида маълумот тарқата бошлади.

Маълум бўлишича, Нодирбек Бобомуродов Лондоннинг энг қадимий клуби ҳисобланган “Крей Уондерерс” аъзосига айланди. Бу жамоа Англия чемпионатининг еттинчи дивизионида иштирок этади.

165 йиллик тарихга эга “Крей Уондерерс” Лондон шаҳрининг биринчи футбол жамоаси ҳисобланади. У ёши жиҳатидан Германиянинг “Мюнхен-1860” ва Англиянинг “Халлам” клублари билан тенг.

Жаҳонда биринчи футбол клуби ҳам Англияда ташкил этилган. “Шеффилд” 1857 йили тузилган ва энг қадимги футбол жамоаси сифатида тарихга кирган. “Крей Уондерерс” ёши жиҳатидан фақат шу жамоадан орқада холос.

Нодирбек Бобомуродов – Англия футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. 26 ёшли ҳамюртимиз замонавий футбол ватанининг қуйи лигаларида ўйнаб келмоқда.

Фаолиятини 2018 йили бошлаган Нодирбек шу кунга қадар Англиянинг “Шеппей Юнайтед”, “Соут Парк”, “Чесхант”, “Коринтиан-Кас”, “Хангерфонд”, “Уэртинг”, “Кингстониан”, “Чатхэм”, “Богнор Регис”, “Литтлхэмптон”, “Три Бриджес” каби жамоаларида фаолият юритган.

Бобомуродов 2023 йили Ўзбекистонга қайтиб, “Сурхон” жамоаси сафига қўшилган эди. Бироқ ҳужумкор футболчи Сурхондарё клубида ўзини кўрсата олмади ва ярим йилдан кейин Англияга қайтиб кетди.

Нодирбекнинг сўнгги жамоаси Афғонистоннинг “Аттак Энержи” клуби бўлди. Бу жамоа билан ўтган йилнинг охирида шартнома имзолаган футболчимиз Афғонистон чемпионати кумуш медалига сазовор бўлди.

Бироқ жамоа тугатилгани боис, Нодирбек яна ортга қайтди ва бу гал “Крей Уондерерс” ўйинчисига айланди.

Нодирбек Бобомуродов ўнг қанот ҳужумкор футболчиси  ҳисобланади. Универсал ҳужумчи қарама-қарши қанотда ва ҳужумчи ортида ҳам ўйнай олади.

Тезкор: Файзуллаев ЦСКАдан кетди, кейинги манзил аниқ

Шомуродов ўзбек футболчилари учун Европага йўл очмоқда!
Турклар Ҳусанов учун асосий таркибга йўл очяпти...

Файзуллаев трансфери амалга ошадими?

“Ливерпуль” олаётган “Монстр”ни фақат Ҳусанов тўхтата олади!

Тезкор: Файзуллаев трансферига нарх белгиланди!

Ўзбек легионери трансфердан норози фанатларга зўрлигини исботлаши керак!

Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию