Расман! "Пахтакор" Ўзбекистон кубогида иштирок этмайди
Хабарингиз бор, 21 декабрь куни "Пахтакор" клуби футзал бўйича Ўзбекистон кубогида иштирок этмаслиги борасида хабар бергандик.
Бугун кубок баҳсларига қуръа ташланди. 8 та жамоа икки гуруҳга ажралган ҳолда беллашиши маълум бўлди. Улар қаторида "Пахтакор" йўқ. Бунинг сабаби маълум қилинмади. Бироқ биз бир неча кун аввал кубок ўйинларида "шерлар" иштирок этишдан бош тортиши мумкинлиги, бунга сабаб жамоада охирги пайтларга келиб жароҳатлар кўпайиб кетгани борасида хабар бергандик.
Шунингдек, "Пахтакор" таркибидаги бир нечта футзалчи дисквалификация қилинган бўлиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилгандик.
Маълумот ўрнида, 24-29 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон кубогида АГМК, "Локомотив", "Максам- Чирчиқ", "Зарафшон-Строитель", "Бунёдкор", "Динамо", "Металлург" ва ЎзПСБ жамоалари қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон чемпионати "Пахтакор" ва АГМК ўртасидаги учинчи финалда жанжаллар юзага келганди. Бунга ПФЛ ва Спорт вазирлиги баёнот берганди. Аммо ҳозирча айбдорларга қандай чора кўрилгани маълум қилинмади.
Комментарии