АГМК сафарда "қалдирғочлар"ни енга олмади

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК баҳси якунига етди ва мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Учрашувнинг 63-дақиқасида Суҳроб Иззатов ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг ҳисобни очди. 75-дақиқада Турсоновнинг жаримадан узатган тўпини Сардор Раҳмонов дарвозага жойлаб қўйди. 

Мазкур натижадан сўнг олмалиқликлар очколари сонини 37 тага етказиб олган ҳолда, "Сўғдиёна"ни таъқиб этишда давом этади. 33 очкога эга "қалдирғочлар" ҳам совринли ўринлар учун курашни давом эттириш имкониятини сақлаб турибди. 

  • Суперлига
  • 21-тур

Бунёдкор

  • Суҳроб Иззатов 63'
1 : 1

02/10/2021 18:00

OKMK

  • Сардор Раҳмонов 75'


  • 90+4'

    Баҳс якунига етди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб оладиган бўлди. 

  • 90+3'

    АГМК бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Бурчак зарбасидан сўнг Сафоев тўпни қайтариб юборди. Шунингдек, бу вазиятга дарвозабонга нисбатан ўйин қоидаси бузилиш ҳолати бор эди. 

  • 87'

    АГМК футболчиси Аҳмадалиев сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 86'

    Касьян ўрнига Шоаҳмедов майдонга тушди. 

  • 84'

    АГМК ҳужумчиси Боаке ҳужумда ўйин қоидасини бузди.  

  • 80'

    АГМК майдон марказида тўпни ўзида эгаллаб турибди.

  • 78'

    Боакенинг жарима майдони ичида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 75'

    ГООООООЛ! Турсуновнинг узатмасидан сўнг Раҳмонов гол уришга муваффақ бўлди. 

  • 72'

    АГМК устунликни ўз қўлига олди. 

  • 69'

    Шунингдек, Қосимов ўрнига Боаке ва Йўлдошев ўрнига Отахонов майдонга тушди. 

  • 68'

    Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушди. 

  • 66'

    Ҳусниддин Ғофуровнинг узатмасидан сўнг Касьян дарвозага бош билан зарба йўллади. Сафоевдан сейв

  • 63'

    ГООООООООЛ! Суҳроб Иззатов ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди.  

  • 59'

    Рашидовнинг жаримадан йўллаган зарбсаини Раҳимов қайтариб юборди. 

  • 58'

    "Бунёдкор" дарвога яқин нуқтадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди

  • 56'

    Ғофуров қанотдан кириб келди ва зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устунига тегди. 

  • 53'

    Ҳусниддин Ғофуровга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. АГМК фойдасига жарима зарбаси. 

  • 51'

    АГМК бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 49'

    Майдон эгаларидан ҳавфли ҳужум, аммо зарба бироз ноаниқ. 

  • 48'

    АГМК тўп назоратини тўлиқ ўз қўлига олди. 

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчи бўлими бошланиш арафасида. 

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча  ҳисоб 0:0.

  • 45+1'

    Тўхтасинов баҳсни давом эттира олмайди. У майдонни тарк этди. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Ўйинда тўхталиш. "Бунёдкор" футболчиси Нурилло Тўхтасинов жароҳат олган кўринади. 

  • 40'

    Эркиновнинг зарбасини дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди. 

  • 36'

    Касьянь рақиб дарвозасини ишғол этди, бироқ бу вазиятда ҳакам оффсайд борлигини қайд этмоқда. 

  • 35'

    АГМК футболчиси ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 32'

    Аҳмадалиевнинг сай-ҳаракатларидан сўнг Миржамол Қосимовда яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 31'

    Майдон марказида АГМК футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилиди. 

  • 30'

    "Қалдирғочлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 29'

    Томиванинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди. 

  • 27'

    Иброҳим Томиванинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 26'

    Комиловнинг узатмаси манзилсиз чиқди ва тўп майдонни тарк этди. 

  • 23'

    "Бунёдкор" ҳужум уюштираётган бир пайтда оффсайд ҳолати қайд этилди. 

  • 20'

    Иброҳим Томиванинг меҳмонлар ҳимоячилари қайтарди. "Қалдирғочлар" фойдасига бурчак тўпи. 

  • 19'

    "Бунёдкор" ҳимояда қалтис ўйнамоқда. 

  • 16'

    Майдон эгалари тўп назоратини ўз қўлига олди. 

  • 14'

    "Бунёдкор" футболчиси оффсайд ҳолатида қолиб кетди. 

  • 11'

    Эркиновнинг бош билан йўллаган зарбасини Раҳимов қайтарди. 

  • 9'

    "Бунёдкор" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда. 

  • 7'

    Иброҳим Томива майдон марказида жароҳат олиб ётибди. 

  • 5'

    Тошматовда яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 3'

    Ҳозирча АГМК тўпни назорат қилмоқда. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Суперлига 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК ўйинига старт берилди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!