Аичи-Нагоя-2026: Фазлиддин Эркинбоев бронза медалини қўлга киритди
Хабарингиз бор, айни кунларда Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
-80 кг даги боксчимиз Фазлиддин Эркинбоев ярим финалда ҳиндистонлик Анкуш билан баҳс олиб борди. 1 раундда Эркинбоев очколар бўйича устунликка эришганди, бироқ 2 ва 3 раундларда рақиб устунликни ўз томонига оғдира олди. Натижада Фазлиддин ярим финалда юришини тўхтатиб, бронза медали билан мусобақани якунлади.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир вакилимиз Жаҳонгир Зокиров ва Амир Эсмаеили (Эрон) қарама-қаршилиги кутиб турибди.

Фикрлар