Алекс Перрейра Сергей Павловични енгиши учун нима қилиши керак?

  • 10.10.2026 21:49
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Крис Вайдмен россиялик Сергей Павловичга қарши баҳсда Бразилия вакили Алекс Перрейрани фаворит деб ҳисобламоқда.

"Бу жуда ҳаяжонли жанг, чунки ҳақиқатан ҳам нима бўлишини олдидандан айта олмайман. Имкониятлар деярли тенг, лекин мен барибир Перрейра ютади, деб ўйлаяпман. Менимча, Сирилдан учралган мағлубият Алексга қўшимча мотивация беради. Қаранг, у ҳар сафар ютқазганида, қайтиб келиб, ғалаба қозоняпти. Перрейрада чемпионлик психологияси бор. Ўйлашимча, Алекс бу сафар ҳам ғалаба қозониш йўлини топади! Эҳтимол, "Поатан" томонидан болдир мушакларига йўлланган лоукиклар катта ёрдам бериши мумкин", - деди америкалик "The Deep Waters" подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Павлович ва Перрейра қарама-қаршилиги 12 декабрь куни "UFC 335" турнирида ўтказилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!