Александр Хомяков:

“Машъал” клуби Қаршида “Насаф”га кичик ҳисобда ютқазганидан сўнг, муборакликлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.

- Бизни бу ўйинда нима кутаётганини олдиндан билардик. Учрашувга имкон қадар тайёргарлик кўрдик. Нима бўлганда ҳам йигитларга эътирозим йўқ. Уларнинг барчаси ҳаракат қилишди. Режадан келиб чиққан ҳолда тартибли ўйнашга интилишди. Берган кўрсатмаларимни бажаришга ҳаракат қилдилар. Лекин уринишларимиз яхши чиқмади. Кескин ҳужумлар уюштиришга уриндик. Бироқ буни уддалай олмадик. Ҳужумда муаммоларимиз бўлди. Умуман олганда, майдонда муносиб кўриндик. Шундай экан, ўз йўлимизда давом этамиз.

- “Насаф” ўртани бўш қўйгандек кўринди, ҳар ҳолда бизга шундай туюлди.

- Негадир “Насаф” бугун бўш кўринди. Аммо “Машъал” нимагадир вазиятлардан фойдалана олмади. Тўғри, бўш ҳудудлар қаерларда бўлишини билардик. Ёмон ўйнадик дея олмайман. Айрим ҳолларда қийинчиликлар туғдирдик. Лекин ҳимоядан ҳужумга ўтишимиз яхши чиқмади. Кескинлик етишмади.

- Трансфер ойнаси очилди. Бу борада “Машъал”да қандайдир режалар борми?

- Ҳа, бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Албатта, жамоа кучайишга мухтож. Шунинг учун таркибни кучайтиришни хоҳлаган бўлардим. Чунки жамоага очколар ва ғалабалар етишмаяпти. Керакли миқдорда очколарни жамғара олмаяпмиз. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қиламиз.

- Бабаяннинг қайтишини қандай баҳолайсиз?

- Бу савол менга эмас. Ўзи қаерга қайтяпти?

- “Навбаҳор”га.

- Умуман олганда, у анча кучли мутахассис. Менимча, унинг қайтиши ўзбек футболини кучайтиради. Ишга қанча тез қайтса, шунча тез самарасини беради. Ўзбекистондаги нуфузли мураббийлардан бири.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)