Ананд: "Синдаров 43-юришда менга дуранг таклиф қилди"
Собиқ жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд Жавоҳир Синдаровга қарши кечган драматик партия ҳақида фикр билдирди. Ўта кескин кечган баҳс ўзбекистонлик шахматчининг ғалабаси билан якунланди.
"Бу шунчаки хатолар комедияси бўлди. У 43-юришда менга дуранг таклиф қилди. Аммо менга унинг доналари умуман мувофиқлашмагандай туюлди ва шунинг учун ғалаба учун ўйнашга қарор қилдим.
Кейин эса ҳақиқий ақлдан озиш бошланди. Ўйлайманки, ҳатто партиянинг охирида ҳам менда дуранг қилиш имконияти бўлганди.
Билмайман. Агар билганимда, нимадир қилган бўлардим", - деди ҳиндистонлик шахматчи.

Фикрлар