Анчелоттининг фикри ўзгарди

Сербиялик ҳужумчи Лука Йовичнинг "Реал"даги позицияси сўнгги пайтларда кескин ўзгарди. Бу ҳақда Марcа нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Йович қишки трансферлар даврида "қироллик клуби"ни тарк этишга тайёргарлик кўраётган эди, бироқ унинг Ла Лигада "Реал Сосьедад"га (2:0) ва Чемпионлар лигаси доирасида "Интер"га (2:0) қарши ўйинлардаги ҳаракатлари мураббийлар штабининг у ҳақдаги фикрларини ўзгартиришга мажбур қилди.

Қайд этилишича, "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти серб футболчисига катта ишонч билдира бошлаган.

23 ёшли Йович жорий мавсум "Реал" сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар