Англия, Дания ва Швейцария осонлик билан ғалаба қозонди

Европада "ЖЧ-2022" доирасида саралаш учрашувлари давом эттирилди бугун бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. 

Андорра майдонига сафар қилган Англия терма жамоаси бу турда йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Инглизлар сафида Чилуэлл, Сака, Абрахам, Уорд-Проуз ва Грилиш рақиб дарвозасини ишғол этди. 



Шунингдек, ўз майдонида Шимолий Ирландияни қабул қилган Швейцария ҳам кутилганидек муваффақият қозонди. Мезбонлар сафида Цубер ва Фасснахт рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. 



Молдова майдонига сафар қилган Дания ҳам ишончли ғалабани қўлга киритди. Меҳмонлар таркибида Ольсен, Кьер, Нёргор ва Мехле ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!