Англия клуби “Бавария” сўраётган футболчига икки баравар нарх қўйди
Бундеслиганинг энг қудратли клуби “Бавария” Босния ва Герцеговина терма жамоасининг “Лидс”да ўйнаб келаётган марказий ҳимоячиси Тарик Мухаремовичга қизиқиш билдирмоқда.
Мюнхен клуби 23 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб олишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ҳозирда Англия клуби босниялик футболчини 60 миллион фунт стерлинг, яъни 70 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ уни сотишга интилмаяпти.
Жорий мавсумда Мухаремович барча турнирларда еттита учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, бир гол ва битта голли узатма қайд этди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар