Англияда “нон” қолмади, уйга қайтаман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Арсенал” ҳужумчиси Габриэль Жезус келаси ёзда Бразилиянинг “Палмейрас” клубига қайтиб кетиши мумкинлигини инкор этмади.

Ушбу мавсумда Жезус тизза жароҳатидан кейин бир неча ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтди ва ҳозирда кўпроқ ротация ўйинчисига айланиб қолди.

Жезус ҳозирча “Арсенал”га эътибор қаратган бўлса-да, мавсум якунланганидан кейин 29 ёшли бразилиялик ўз ватанга қайтиш масаласини муҳокама қилишга тайёр.

- Менинг “Палмейрас” билан муносабатларим доим яхши бўлган ва шундай бўлиб қолади, мен улардан жуда миннатдорман.

Истагим – бир куни “Палмейрас”га қайтиб, яна кўпроқ совринлар ютиш, чунки мен у ерда аллақачон совринлар таъмини татиб кўрганман. Бу кучли истак ҳали ҳам ичимда бор.

“Арсенал” билан шартномам бор. Албатта, бу ердаги ҳолатим энди аввалгидан фарқ қилади. Аммо ҳозир асосий эътиборим “Арсенал”да. Мен у ерда муваффақият қозонишни ва мураббийга ёрдам беришни истайман. Мавсум тугагач, келажак ҳақида ўйлаймиз, - деди Габриэл Жезус.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!